Tasnif
Nashriyot mahsulotlarni tez muddatda, sifatli va barcha talablarga mos holda tayyorlanishini kafolatlaydi.
Bogʻlanish uchun telefon:
+998977059035
Ушбу монографияда мамлакатнинг бутунжахон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, унинг хориж тажрибаси, солиқ тизимини трансформация қилиш жараёнлари, унинг салбий ва ижобий томонлари жумладан, солиқ тизимини бозор шароитида мослашувини таъминлашда солиқлар ва тўловларни ундириш ҳамда солиқ маъмурчилигида замонавий тизимни шакиллантириш йўналишлари белгилаб берилган. Бундан ташқари солиқ тизимни шакиллантиришда уларнинг қўлланилиши мумкин бўлган моделлари, хатарлар даражалари, уларни турлари ва ушбу хатарларни хисобга олган холда қандай чоралар белгиланиши ҳамда ушбу тизимдан фойдаланиш афзалликлари ёритиб берилган.
Монографияни чоп эитшдан кўзда тутилган асосий мақсад Бутунжахон савдо ташкилоти талабларига мос равишда солиқ қонунчилигини мослаштирилиши, замонавий солиқ маъмурчилиги усуллари, натижада замоновий халқаро андозаларга мос тизим яратилиши асосларини шакиллантириш имкониятлари ва йўналишларини белгилаб беришдан иборат.
Мазкур монографиядан Бутунжахон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида солиқ тизимида барча солиқ турларини хисобланиши, ундирилиши, солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш қолаверса жахон (Россия, Хитой, Европа давлатлари ва б.) амалиётидан фойдаланиш мумкин.
Nashriyot mahsulotlarni tez muddatda, sifatli va barcha talablarga mos holda tayyorlanishini kafolatlaydi.
Bogʻlanish uchun telefon:
+998977059035