Tasnif
Nashriyot mahsulotlarni tez muddatda, sifatli va barcha talablarga mos holda tayyorlanishini kafolatlaydi.
Bogʻlanish uchun telefon:
+998977059035

Қишлоқ хўжалигининг долзарб соҳаси бўлган узумчиликни ривожлантиришга инновацион технологияларни, шу жумладан агротехнологияларни кенг қўллаш масалаларига бағишланган мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон Қарори, 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони, 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон Қарори ҳамда 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сон Қарори билан белгиланган вазифаларнинг ижроси сифатида тайёрланган.
Қўлланма янги плантациялар яратиш орқали узумнинг техник (вино) навларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инновацион агротехнологиялар, инновацион лойиҳа мавзулари бўйича таклифлардан ташқари токзорларни ташкил қилиш ва парваришлаш бўйича тартибларнинг лойиҳаларини ўз ичига олган.
Қўлланма Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ва академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти масъул ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳамда тадқиқотлар натижалари асосида тайёрланган.
Мазкур қўлланмада келтирилган агротехнологиялар ва тавсиялар қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда аҳоли томорқасида токзордан юқори ҳосил етиштириш учун мўлжалланган.
Унда республикада яратилган, интродукция қилинган узум навларининг хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Nashriyot mahsulotlarni tez muddatda, sifatli va barcha talablarga mos holda tayyorlanishini kafolatlaydi.
Bogʻlanish uchun telefon:
+998977059035