Инсонийлик, ахлоқ, ижодкорлик ва тасаввур (HECI) ёндашувлари

SKU: инсониилик-ахлоқ-ижодкорлик-ва-тасаввур-heci-ендашувлари Bo'lim:

Ўқув қўлланма аграр ва озиқ-овқат соҳасида таълим олаётган талабалар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар, педагоглар ҳамда ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, HECI ёндашувлари – инсонийлик (Humanity), ахлоқ (Ethics), ижодкорлик (Creativity), тасаввур (Imagination) тамойиллари асосида шахсий ва касбий ривожланишни таъминлашга қаратилган.
Ушбу қўлланмада инсон капиталини шакллантиришда ахлоқий тамойилларнинг аҳамияти, ижодий фикрлаш, янгича ёндашувлар ва тасаввур салоҳиятини ривожлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, унда замонавий аграр таълимнинг муҳим йўналишлари ва талабларига мос ҳолда инсонийлик тамойиллари билан боғланган ўқув-тарбиявий ёндашувлар тақдим этилган.
Мазкур қўлланмада HECI ёндашувларининг назарий асослари очиб берилган ва унинг аграр таълимдаги аҳамияти, ёшларда инсонийлик ва ахлоқий позицияни шакллантириши кўрсатиб берилган. Ушбу қўлланма аграр таълимда таҳсил олаётган талаба ва мутахассисларнинг эмпатия, масъулият, ижтимоий адолат ва экологик онг каби инсоний қадриятларни англашдек тарбия компонентларини ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Қўлланма ўқув жараёнида интерфаол усуллар, кейслар, лойиҳалар ва муаммоли вазиятлар асосида таҳлиллар ва кузатувлар олиб бориш имконини беради. Бу эса таълим жараёнини нафақат маълумот бериш, балки шахсни шакллантириш воситасига айлантиради.