ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

SKU: дарахтлар-ва-буталарнинг-жадал-ривожланишини-таъминлаш-агротехнологиялари Bo'lim:

Агротехнологиялар тўғрисидаги мазкур қўлланма Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходими, иқтисод фанлари номзоди, доцент А.Ш.Далиев, бошқарма бошлиғи Ф.Х.Мўминов, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University), Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими У.И.Рузметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик ва бизнес мактаби магистрантлари Ш.А.Далиев ва А.В.Куприянова томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳамда тадқиқотлар натижалари асосида тайёрланган.
Мазкур қўлланмада келтирилган агротехнологиялар аҳоли яшаш пунктларини кўкаламзорлаштириш ишларини самарали ташкил қилиш мезонлари, экология, жумладан, аллергик касалликларнинг олдини олишда дарахтлар ва буталар плантациялари ва боғларига қўйиладиган талабларни қамраб олган.
Унда ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича усул ва тартиблар келтирилган.
Соҳа олимлари, мутахассислари ҳамда кўкаламзорлаштиришни ташкил қилувчи ташкилот ва корхоналар учун илмий-услубий қўлланма сифатида тавсия этилади.