Еттикентлик 100 олим

SKU: еттикентлик-100-олим Bo'lim:

Азиз китобхон! Қўлингиздаги илмий-оммабоп китобда кўҳна ва ҳамиша навқирон Еттикент воҳасининг қадимий қишлоқлари – Номданак, Сўқоқ, Заркент, Новдак, Невич, Санганак ва Шампанда туғилиб-ўсиб, бу ерлардаги мактабларда таълим-тарбия олган, шунингдек, авлодлари мазкур маконларда таваллуд топиб, тақдир ва замон тақозоси билан бу манзиллардан Тошкент шаҳри ва унинг атрофларидаги гўшаларга кўчиб кетган оилаларда туғилиб, шу жойлардаги билим даргоҳларида ўрта ва кейинчалик олий маълумотларга эга бўлган ҳамда олимлик мақомига эришган илм-фан фидойилари тўғрисида қисқача илмий-биографик маълумотлар баён этилган. Илмий биографик тўпламни нашрга тайёрлашда муаллифлар асосий эътиборни еттикентлик олимларнинг илмий-педагогик фао-лиятларинигина ёритишга, шу билан бирга, уларнинг илм-фан оламида эришган ютуқларини қисман бўлса-да, китобхонлар эътиборига ҳавола этишга қаратишган.
Китобнинг мазмун-моҳияти, мақсади ва уни амалга ошириш борасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, биографик тўпламнинг ҳар бир қишлоқ учун ажратилган биринчи саҳифаларда мазкур қишлоқ тарихи ва у ердаги мактаблар ҳаётига оид маълумотлар келтирилган.
Илмий-оммабоп тўплам талабалар, ўқитувчи-профессорлар ва кенг китоб-хонлар оммасига мўлжалланган.