ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАГА

SKU: янги-збекистонда-олии-таълим-кеча-бугун-ва-эртага Bo'lim:

“Янги Ўзбекистонда олий таълим: Кеча, бугун ва эртага” китобига профессор Қўнғиротбой Шариповнинг кейинги йилларда марказий нашрларда эълон қилинган туркум таҳлилий мақолалари, ўй-қарашлари, фикр ва мулоҳазалари киритилган.
Муаллиф ўз чиқишларидан бирида куюниб ёзганидек, жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, беқарор сиёсат, гегемонлик васвасаси, ўзаро зиддиятлар, миллатчилик каби бўҳронлар биздан ҳар қачонгидан-да кўпроқ илм-фан, таълим-тарбия, маънавият масалаларига жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда. Чунки тараққиёт майдонида яшаб қолиш маънавий етук, замонавий билимларни эгаллаган, ватанпарвар авлодга боғлиқ. Бундай авлод эса сифатли таълим ва самарали илм-фан воситасида тарбияланади. Юқори интеллектуал даражали авлоднинг камолга етиши, жамиятнинг барча бўғинига кириб бориши мамлакатдаги мавжуд соҳаларнинг янгиланишига, ривожланишига олиб келади. Бунда зиёлилар, илм аҳлининг хизмати, айниқса, катта бўлади.