Tasnif
Nashriyot mahsulotlarni tez muddatda, sifatli va barcha talablarga mos holda tayyorlanishini kafolatlaydi.
Bogʻlanish uchun telefon:
+998977059035
Театрни Шекспири, мусиқани Моцарти, Бетховени, ёзма адабиётни эпоси, Илиадаси, Алпомиши, буюк баҳои кучли алломалари бор. Кинони-чи? Шекспири эмас, мутафаккир устози бор, Мир Алишер Навоий – қалам соҳиби узоқни кўра билган донишманд ижодкори бор! Бу мулоҳазани 40 йил муқаддам айтган, адибнинг устахонасига бамисоли кинокамеранинг сезгир объективи, микрофони билан ташриф буюриб бизга сўнмас маёқ сингари ижод марраларини, имкониятлари янги ижодий ихтироларга йўл очишини сўнмас мисралар эслатиб туради. 70–80 йиллик экран умрини нишонлаётган “Тоҳир ва Зуҳра”, “Алишер Навоий” – дурдона асарлар ҳали биз назарда тутаётган методологик йўналишда таҳлил қилинганича йўқ. Комил ишонч билан айтаоламизки, бу икки машҳур асар кўп фазилатлари шеъриятимиз асосчиси эстети-каси, поэтик йўналиши, аввало улуғвор монументалликка эришиш бу кўтаринки руҳни сўнгги кадрларгача сақлаб қолишни “Хамса”нинг беш поэмасидангина эмас, Навоий қаламига мансуб шеъриятдан, умуман у қолдирган меросдан ўрганишнинг ҳам эстетик, ҳам маънавий-маърифий аҳамияти катта. Бундай мушоҳадаларни янги китобимизда таъкидлаёт-ганимизга сабаб шуки, адабиётимиз асосчисининг жўшқин самарали фаолиятини фақат филология фани нуқтаи назаридан ўрганиш буюк бобомизнинг мероси қадрига етмаган бўлмаймизми. Бу ўринда яна таъкидлаб ўтиш ўринли бўлардики, илмий методологияларни комплекс равишда қўллаган ҳолда яратиладиган фундаментал тадқиқотлар бугунги амалиётга ҳам хизмат қилади, мазкур тадқиқ қилинаётган асарларнинг олдин кўзга ташланмаган фазилатларини бамисоли йирик планда кўрсатиш имконини беради. Кино, телевидение олийгоҳида таълим олаётган ёшлар янги ХХ – ХХI аср санъатларининг “илдизлари” халқ оғзаки ижодиёти, этнографик мусиқа билан бирга Навоийдек заковат, бадиий истеъдод соҳибини устоз сифатида кашф этишлари учун замин яратилади. Шу боис, Мир Алишер Навоийнинг даҳоларга хос истиқболни кўра билиш қобилияти асрлар давомида эстетик эҳтиёжни қондириши билан бирга кино ва телевидениенинг бадиий хазинасини бойита олишининг тадрижий заруратини эслатиб ўтиш ниятида бўлдик. Бу ўринда Мaвлоно Нaвоий ХХ асрга келиб, аудиовизуал санъатлар вужудга келишини кўрабилган, деган фикрни илгари суриш, модернизация тамойилларига амал қилиш ниятида эмаслигимизни таъкидлаб ўтамиз. Мушоҳадалар кино, телевидение ихтиросидан илгари ҳам халқ бадиий ижодиётида, айрим адибларда “кинематографик кўриш, тинг-лаш, тасаввур этиш, катта онг, воқеликни идрок этиш ва тасвирлаш (сўз билан ифодалаш) йўллари топилгани ҳақида. Бундай манзараларни Навоий ҳам, Бобур ҳам яратган. Бизга улардан ўтар устоз йўқдир, аслида.
Nashriyot mahsulotlarni tez muddatda, sifatli va barcha talablarga mos holda tayyorlanishini kafolatlaydi.
Bogʻlanish uchun telefon:
+998977059035