Кpeaтив фикрлаш

SKU: кpeaтив-фикрлаш Bo'lim:

Ўқув қўлланма 60310100 – «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 2-курс талабалари учун» “Креатив фикрлаш” фанининг ўқув дастурига мувофиқ тузилган. У таълимнинг асосий вазифаларидан бири, яъни талабаларда жамиятда муваффақиятли ҳаёт кечириши учун бугун ва келажакда керак бўладиган кўникмалар ва замонга мос фикрлашни шакллантиришга оид мавзулар ёритилган. Талабада кўникмасини шакллантириш уларга тобора мураккаблашаётган маҳаллий ва глобал муаммоларни ноодатий ёндашув орқали ҳал этиш имконини беради. Замонавий билим беришга қаратилган таълим мобайнида кўр-кўрона ёдлаш ўрнига тадқиқот ва ихтирони қўллаб-қувватлайдиган ёндашувлар орқали ривожлантирилиши мумкин, талабалар креатив фикрлашни ажрата олишлари, бундай фикрлашга мос шарт-шароитларни билишлари ва ўзлари ҳам ўқувчиларга фикрлашда кўпроқ ижодий ёндашишга ёрдам бера олишни билишлари керак. Ўқув қўлланмада креатив фикрлашнинг назарий асослари ва механизмлари ёритилган. Ўқув қўлланма бакалаврлар, магистрлар ва иқтисодий мутахассисликлар ўқитувчилари, бизнес мактаблари талабалари, иқтисодчилар, менежерлар, шунингдек, менежмент масалаларига қизиқувчиларнинг кенг доираси учун мўлжалланган.