Tasnif
Нашриёт маҳсулотларни тез муддатда, сифатли ва барча талабларга мос ҳолда тайёрланишини кафолатлайди.
Боғланиш учун телефон:
+998977059035
Монографияда аҳоли даромадлари табақаланишининг илмий-назарий асослари, аҳолининг даромадларини солиққа тортиш асосида табақалашувни тартибга солиш асосларини ўрганилган, инсон тараққиёти – аҳоли даромадлари табақалашуви ва кам-бағалликни қисқартиришдаги аҳамиятини аниқланган, хорижий давлатларда аҳоли даромад-лари табақаланиши ва камбағалликни қисқартиришда фискал сиёсат тенденцияларини баҳоланган, аҳоли даромадлари табақалашувида ижтимоий, демографик омиллар, молиявий сиёсатнинг ўзаро боғлиқлиги ўрганилган, аҳоли даромадлари шаклланишида фискал сиёсатнинг таъсири тенденцияларини баҳоланган, фискал сиёсат фонида оила хўжаликлари аъзоларининг олий таълим олишига таъсирини аниқланган, аҳоли даромадларининг табақалашуви ва камбағаллик даражасининг ривожланиш тенденцияларининг ўзига хос хусусиятларини аниқланган ва аҳоли даромадлари табақаланиши ва камбағалликни қисқартиришда фискал сиёсатдан фойдаланишнинг концептуал асосларини ишлаб чиқилган.
Мазкур монография Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган ИЛ-21101893-сонли “Камбағалликни камайтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган илмий ёндашувлар ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида бажарилган.
Нашриёт маҳсулотларни тез муддатда, сифатли ва барча талабларга мос ҳолда тайёрланишини кафолатлайди.
Боғланиш учун телефон:
+998977059035