Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалалари

SKU: ўзбекистонда-молия-саноат-гуруҳларини-шакллантиришда-тижорат-банкларининг-ролини-ошириш-масалалари Bo'lim:

Мазкур монографияда Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, молия-саноат гуруҳлари фаолиятининг иқтисодий моҳияти, жаҳонда молия-саноат гуруҳлари шаклланиши ва ривожланишининг назарий асослари ҳамда молия-саноат гуруҳлари таркибида тижорат банкларининг роли тадқиқ қилинган, тижорат банклари иштирокида молия-саноат гуруҳларини шакллантиришнинг зарурий молиявий шарт-шароитлари баҳоланган ҳамда молия-саноат гуруҳларини шакллантириш имкониятлари баён этилган. Шу билан биргаликда, монографияда Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банклари иштирокини таъминлашдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, молия-саноат гуруҳларини шакллантириш жараёнининг асосий босқичлари ва уларда амалга ошириладиган вазифалар ёритилган.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида тижорат банклари инвестицион фаоллигини оширишда молия-саноат гуруҳларининг роли ҳамда Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларини ташкил этиш истиқболлари баён этилган.
Ушбу монографиядан халқаро молия соҳасидаги илмий изланувчилар, магистрантлар ва мутахассис-амалиётчилар фойдаланишлари мумкин.