Tasnif
Натурал хўжаликларда яратилган маҳсулотларнинг ортиқчасини айирбошлаш билан боғлиқ муносабатлар қадим замонларда шакллана бошлаган. Асрлар давомида тўпланган тажрибалар I-ренессанс (IX-X асрлар) ва II-ренессанс (XIV-XV асрлар) даврида Марказий Осиё ва Шарқ мутафаккирларининг асарларида умумлаштирилиб, бозор муносабатларининг объектив табиати, шакллари, қоидалари ҳақида бой таълимот яратилган.
XIX аср охири – XX аср бошида Марказий Осиёда бозор муносабатларини ривожлантиришга оид амалий тажриба ҳам тўпланган. Ушбу таълимотлар ва тажрибалар бугунги кунларда Ўзбекистонни иқтисодий ривожлантириш стратегияларини амалга оширишда асқотади.






