Акциядорлик жамияти жорий молиявий активларини бошқариш самарадорлиги: назария ва амалиёт

Ушбу монографияда активлар таркибидаги жорий молиявий активларнинг мазмуни, таснифланиши, уларни бошқаришнинг функционал элементлари ёритилган. Жорий молиявий активларни бошқариш амалиётининг ташкилий-иқтисодий асослари тизимли равишда таҳлил қилинган. Дебиторлик қарзларини бошқариш самарадорлигини оширишда буюртмаларни ҳисобга олиш тизимини ҳамда маблағларни сарфламаслик ўрнига, маблағлардан фойдаланмаслик туфайли ўтказиб юборилиши мумкин бўлган фойдани алоҳида эътиборга олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган, шунингдек, реверсив факторинг операциялари асосидаги дебиторлик қарзларини қисқариш орқали жорий активлар айланувчанлигини ва молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни қисқариш негизида рентабелликни ошириш имконияти асосланган, ликвидликнинг барқарор захираси сифатида пул маблағлари қиймати, активлар айланиш тезлиги ва дебиторлик қарзларини қайтариш даври каби сифат параметрларини оширишни эътиборга олган ҳолда жорий активлар таркибида пул маблағлари ва дебиторлик қарзларининг ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган, пул маблағларини бошқаришда касса қолдиқларини оптималлаштириш орқали фойданинг ўсиш захираларини яратишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Монографиядан иқтисодиётнинг барча йўналишларида таълим олаётган талабалар, магистрантлар, докторантлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва иқтисодиёт соҳасида қизиқувчи китобхонлар фойдаланиши мумкин.

Tasnif

Жорий молиявий активларни қандай бошқариш керакки, фойда ошсин?

📘 Янги монография молиявий бошқарувнинг энг муҳим масалаларидан бири — жорий молиявий активларни самарали идора этишга бағишланган.
Унда:
🔹 жорий молиявий активларнинг мазмуни ва таснифи
🔹 уларни бошқаришнинг функционал элементлари
🔹 дебиторлик қарзларини бошқаришда буюртмаларни ҳисобга олиш тизимининг аҳамияти
🔹 маблағлардан фойдаланмаслик натижасида ўтказиб юбориладиган фойда масаласи
🔹 реверсив факторинг орқали дебиторлик қарзларини қисқартириш имкониятлари
🔹 активлар айланувчанлиги, ликвидлик ва рентабелликни ошириш йўллари
🔹 пул маблағларини бошқаришда касса қолдиқларини оптималлаштириш орқали фойдани кўпайтириш механизмлари
илмий асосда ва тизимли таҳлил қилинган.
🎯 Монография талабалар, магистрантлар, докторантлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтисодиёт соҳасига қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган.
📊 Агар сиз жорий активлар орқали корхона самарадорлигини ошириш йўлларини излаётган бўлсангиз — бу китоб айнан сиз учун!