Ўзбекистон Республикасида божхона-валюта назоратини тартибга солиш асослари

SKU: ўзбекистон-республикасида-божхона-валюта-назоратини-тартибга-солиш-асослари Bo'lim: Tag: , ,

“Ўзбекистон Республикасида валюта муносабатлари ва божхона-валюта назоратини тартибга солиш асослари” номли монографиянинг мақсади валюта муносабатлари асослари, валюта тизими, валюта турлари, ундаги операциялар билан таништиришдан иборат. Ушбу монографияда валюта муносабатлари бўйича, валюта курси ва унга таъсир этувчи омиллар, халқаро ҳисоб-китоблар, тўлов баланси, халқаро молия-кредит институтлари ва ундаги операцияларни ўргатишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг 22 октябрь 2019 йилдаги ЎРҚ-573-сон “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан валюта назоратининг мақсади–валюта операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилиги қоидаларига амал қилинишини таъминлашдан иборат. Шулардан келиб чиққан ҳолда эътиборингизга тақдим этилаётган валюта муносабатлари, уларни амалга ошириш даражалари, турли даражадаги валюта муносабатларига таъсир этувчи асосий омилларни ўрганиш, миллий валюта тизимини барқарорлигини таъминлашда миллий валюта агентларини (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, валюта агентликлари) асосий вазифалари тўғрисида етарли маълумотлар ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
Монография олий ўқув юртларининг мазкур соҳадаги профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи, магистрлари ва талабалари учун мўлжалланган. Унда валюта назорати бўйича фаолият юритаётган ташкилот раҳбарлари ва мутахассислар, банк ходимлари, бухгалтер-иқтисодчилар ва бошқа мутахассислар ҳам фойдаланиши мумкин.