Тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатининг ролини ошириш йўллари

Мазкур монографияда мамлакат тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатидан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари тадқиқ этилган. Шунингдек, «тўлов баланси» тушунчаси ва унинг иқтисодий моҳияти, тўлов балансини тартибга солиш бўйича назариялар ва уларнинг асосий қоидалари ҳамда тўлов балансини тартибга солишда валюта сиёсатидан фойдаланишнинг хориж тажрибалари ва уларнинг аҳамияти ёритилган. Шу билан биргаликда монографияда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сиёсатининг жорий ҳолати, Марказий банк валюта сиёсати орқали тўлов балансининг мувозанатини тартиб солиш амалиёти ва COVID-19 пандемиясининг тўлов балансига таъсири таҳлил этилган ҳолда тегишли илмий хулосалар ишлаб чиқилган.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида тўлов балансини тартибга солишда девальвациядан фойдаланиш ва унинг таъсир механизмлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта сиёсатини такомиллаштириш йўналишлари баён этилган.
Ушбу монографиядан халқаро молия ва банк иши соҳасидаги илмий изланувчилар, магистрантлар ва мутахассис-амалиётчилар фойдаланишлари мумкин.

Tasnif