Мягков С.В. ва бошқ. СЕЛ ЁҚҚАНДА ШАҲАРНИ СУВ БОСИБ КЕТИШ МАТЕМАТИК МОДЕЛИ
Аннотация. Мақолада нишаблик оқимини шакллантириш гидрологик модели асосида шаҳар
ҳудудларини сув босиши таҳлили келтирилган. Гидрологик модель негизини антропоген сифатдаги ланд-шафт ўзгаришларини кузатишга асосланган назарий тадқиқот ва материаллар ташкил қилади. Шаҳар ҳудудлари инфратузилмаси ўзгариши ва ер сирти асфальтбетон ва сув ўтказмайдиган материаллар би-лан қопланиш майдонининг ортиши билан сувнинг тупроққа фильтрланиш тезлиги пасаяди ва нишаб-лик оқимининг тезлиги ортади. Бу антропоген ўзгаришлар сув босимининг кескин ўсишига олиб келади ва ҳудудларни сув босишининг асосий сабаби ҳисобланади, айниқса, кучли ёғингарчилик ва фавқулодда ва-зиятлар хавфи мавжуд бўлган шароитларда. Глобал иқлим ўзгариши оқибатида кучли ёғингарчиликлар кўринишидаги об-ҳаво аномалиялари кўпайиб, Ўзбекистон шаҳарларида фавқулодда ҳолатлар хавфини оширади.
Таянч тушунчалар: шаҳарларни сув босиши, нишаблик оқими, сув тошқини, об-ҳаво аномалияси, рельефнинг рақамли модели.