МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Латипова Шаҳноза Махмудовна
«Молия ва суғурта хизматлари» кафедраси ўқитувчиси,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Аннотация. Инновацион ғояларнинг яратилиши кўп жиҳатдан молиялаштириш манбаларини
қидириб топиш муаммоси билан боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, мазкур мақолада лизингнинг инновацион
фаолиятни молиялаштиришнинг самарали воситаси сифатидаги аҳамияти ва моҳияти, лизинг бозорида
инновацион лизингни шакллантириш ва ривожлантириш омиллари ёритилган. Инновацион лизинг шартномасида иштирок этувчи субъектлар учун унинг самарадорлигини баҳолаш орқали субъектларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиришга
эришиш мавзунинг мақсади сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун инновацион ва классик молиявий лизингнинг фарқли жиҳатлари ёритилган, инновацион лизинг шартномасининг молиявий модели аҳамияти, уни аниқлашда қўллаш мумкин бўлган формулалар келтирилиб, инновацион лизинг механизмининг умумий кўриниши акс эттирилган, мамлакат ва хўжалик юритувчи субъектлар миқёсида инновацион лизинг механизмидан фойдаланишнинг самарадорлиги ҳақида фикр юритилган. Миллий молия бозорида
инновацион лизингни шакллантириш ва уни янада ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Таянч тушунчалар: лизинг, инновацион лизинг, махсус асбоб-ускуна, молиявий модель, соф дисконтланган даромад, ички рентабеллик даражаси.