Менделеев даврий системаси элементларида атомлар нолинчи тебранишлари ўртача квадратик амплитудаларининг тартиб рақамига боғлиқлиги

Хидиров Ирисали

физ.-мат. ф.д., профессор

Аннотация. Кристалларда атомларнинг иссиқлик тебранишлари назарияси ҳамда кристалларда
рентген ва иссиқ нейтронларнинг тарқалиш назариясига асосан, кристалл атоми нолинчи тебранишларининг (Т = 0К) ўртача квадратик амплитудаси атом массаси ва улар орасидаги боғланиш кучлари билан
аниқланиши кўрсатилди ва кристаллнинг Дебай температураси ва массасининг кўпайтмасига тескари
пропорционал эканлиги аниқланди. Ўртача ҳароратларда элементларнинг бошқа физик хусусиятлар каби
атомларнинг иссиқлик (Т = 300 К да) ва нолинчи (Т = 0К да) тебранишларининг амплитудалари ҳам элементларнинг тартиб сони бўйича бир хил даврий боғлиқликка эга эканлиги аниқланди. Бунга сабаб, атомларнинг ташқи электрон қатламлари тузилиши ҳароратга заиф боғланишда бўлишидир. Натижалар материалшунослик ва технологияда, криоген ҳароратдаги материалларнинг механик ва термофизик хусусиятларини тўғридан-тўғри ўлчамасдан Дебай температураси орқали баҳолашда ишлатилиши мумкин.
Таянч тушунчалар: мутлақ ноль ҳарорат, ўртача квадрат амплитудаси, нолинчи тебраниш, Дебай
ҳарорати, Дебай функцияси, элементларнинг даврий тизими, элементларнинг тартиб сони.