ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРГА САРМОЯЛАР КИРИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИ

Аннотация. Мақолада инновация тушунчаси, унинг таркибий қисмлари кўриб чиқилиб, таъсир турлари бўйича харажатлар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таснифланди, ҳисоблаш формулалари ва самарадорлик кўрсаткичларининг тавсифи берилди. Шунингдек, инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий аҳамияти ва молиявий самарадорлиги кўрсаткичларини ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланди. Инновацияларни рағбатлантириш давлат сиёсатини шакллантиришга оид ёндашув таклиф этилди. Инновацион фаоллик ва инновация харажатларининг самарадорлигини ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар берилди.
Таянч тушунчалар: инновация, янгилик, трансфер, инновация харажатлари, самарадорлик кўрсаткичлари, чиқимларни қоплаш, соф пул тушумлар, соф жорий қиймат.