Ilm-fan va innovatsion rivojlanish jurnali 2019 yil 3-son
Аннотация. Андижон вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида тупроққа минимал ишлов бе-ришнинг янги такомиллашган «Илғор-1» агрегатида ишлов бериш усулларига боғлиқ холда чигит экиш тизимлари, ғўзанинг кўчат қалинликлари, маъданли ўғитлар меъёри, суғориш усуллари, тупроқнинг агро-кимёвий, агрофизикавий ва сув–физик хоссалари ва ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлиги, сифат кўрсаткичлари, иқтисодий самарадорликлари илмий асосланиб, янги такомиллаштирилган техно-логиянинг жорий этилиши натижасида суғориш сони 1,5-2,0 мартагача қисқаришига эришилиб, тупроққа одатдаги 30-35 см чуқурликда ҳайдаб ишлов берилган вариантга нисбатан мос равишда 4,5 ва 5,5 ц/га қўшимча пахта ҳосили етиштирилган. Қатор ораси 105 см кенгайтирилган тупроққа комбинацияли иш-лов берилган технологияда 200 кг/га азотли ўғитни аммиак шаклида пушта остига солинган назорат вариантга нисбатан эса 2,4 ва 4,6 ц/га қўшимча пахта ҳосили олиниб, тола сифати 10-12 фоизга юқори бўлган.
Таянч тушунчалар: ғўзанинг ЎзПИТИ-201 нави, янги «Илғор-1» агрегати, тупроққа ишлов бериш усуллари, экиш тизимлари, кўчат қалинликлари, маъданли ўғитлар меъёри, суғориш усуллари, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлик, иқтисодий самарадорлик.