БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ ЧИҚИНДИЛАРИНИ КОМПЛЕКС ҚАЙТА ИШЛАШ МЕХАНИЗАЦИЯСИ ТИЗИМИ

Аннотация. Мақолада ҳавза усулидан фойдаланган ҳолда ёпиқ сув таъминоти қурилмаларини қўллаш орқали балиқ хўжалиги чиқиндиларининг иккиламчи қайта ишлаш масаласининг методикаси ва техник ечими, шунингдек, қайта ишланган чиқиндиларни суюқ ҳолатида ўғит манбаси сифатида ишлатиш, аква- ва гидропоника учун алоҳида субстратлар ишлаб чиқаришни таъминлаш кўриб чиқилди. Ҳозирги кунда ёпиқ сув таъминоти қурилмаларида чиқинди сувларни тозалаш учун ишлатиладиган тизимлар қаттиқ зарралар ва минерал компонентлар шаклидаги чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлашни назарда тутмагани учун тақдим этилган қурилма долзарб техник ечим ҳисобланади. Ушбу технология нафақат экологик тоза бўлиб, чиқиндиларни буткул бартараф этишни талаб қилмайди, балки ҳосилни ошириш имкониятини ҳам яратади. Бундан ташқари, бу технология биологик ёпиқ цикл бўлиб, ёпиқ сув таъминоти қурилмалари чиқиндиларни қайта ишлаш тизими сув истеъмолини сезиларли даражада тежайди ва комбинирланган биологик тозалаш тизимларини яратади, шунингдек, иш шароитларини минимал харажатлар билан яхшилаш ва автоматлаштириш орқали ходимлар сонини камайтиришга ёрдам беради.
Таянч тушунчалар: баллиқчилик, сув ҳавзаси, сув таъминоти, чиқиндилар, ўғитлар, субстратлар, гидропоника, аквопоника, миксер, вибратор, насос, анализатор.