ГАММАРИД-192/120М ГАММА-ДЕФЕКТОСКОПЛАРИ УЧУН ИРИДИЙ-192 ИОНЛАШТИРУВЧИ НУР МАНБАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

Ашрапов Улуғбек Товфиқович
тех.ф.н., катта илмий ходим

Аннотация. Tурли буюмларни путур етказмай текшириш гамма-дефектоскоскопия усули учун
Гаммарид-192/120М гамма-дефектоскопи ва иридий-192 (Ir-192) ёпиқ ионлаштирувчи нур манбаси кенг
кўламда ишлатилади. Ҳозирги вақтда импорт ўрнини босувчи активлиги 50÷120 кюри бўлган Ir-192 ионлаштирувчи нур манбаларини ишлаб чиқариш ва ясаш ҳамда уларни Гаммарид-192/120М гамма-дефектоскоплари билан комплектациялаш долзарб масаладир. Илмий тадқиқотларнинг мақсади ВВР-СМ ядро
реакторида табиий иридий металл дискларни иссиқ нейтронлар билан нурлатиш усули ёрдамида нисбий
активлиги юқори бўлган Ir-192 радионуклидинни (53 дан 126 Ки/г гача) олиш технологиясини ишлаб
чиқиш, герметик Ir-192 ёпиқ ионлаштирувчи нур манбаларини тайёрлаш ва уларни Гаммарид-192/120М
гамма-дефектоскоплари билан комплектациялаш ишларини амалга оширишдир. ВВР-СМ реакторининг
вертикал каналларида табиий иридий дискларини нейтронлар билан нурлантириш орқали юқори активликка эга бўлган Ir-192 радионуклидинни олиш учун вертикал каналлардаги иссиқ нейтронлар оқимининг
зичлиги ва уни вертикал каналлар ичида тақсимланиши термо-нейтрон датчик ТНД-2,0 ёрдамида бажарилди. Герметик Ir-192 манбаи тайёрланди. Ir-192 манбаи Гаммарид-192/120М гамма-дефектоскопи
билан комплектация қилинди. Ir-192 манбаи Гаммарид-192/120М гамма-дефектоскопи билан биргаликда
тест металл қувурнинг (диаметри 219 мм ва қалинлиги 8,0 мм) пайвандлаш сифатини икки девор орқали
путур етказмай текшириш учун ишлатилди. Гамма-радиография учун «Kodak Industrex» AA400 рентген пленкалари, қўрғошин экранлари, сезгирлик эталонлари, ДНС–2 денситометри ва турли дозиметрлар
ишлатилди. Тест металл қувурнинг пайвандлаш сифатини путур етказмай текшириш натижаси шуни
кўрсатдики, олинган гамма-радиография рентген расмлари сезгирлиги ва сифати бўйича Россия ва халқаро
путур етказмай текшириш стандартлари талабларига тўлиқ мос келади.
Таянч тушунчалар: ядро реактори, нейтрон, нурлантириш, радионуклид иридий-192, ионлаштирувчи нур манба, гамма-дефектоскоп, путур ектазмай текшириш.