АВТОМОБИЛЛАР СИФАТ НАЗОРАТИ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН КОНТАКТСИЗ МУВОФИҚЛОВЧИ-ЎЛЧАШ МАШИНАНИНГ ТРАЕКТОРИЯСИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

АВТОМОБИЛЛАР СИФАТ НАЗОРАТИ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН КОНТАКТСИЗ МУВОФИҚЛОВЧИ-ЎЛЧАШ МАШИНАНИНГ ТРАЕКТОРИЯСИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Холхўжаев Жасурхўжа Мухтор ўғли
Турин Политехника университети таянч докторанти

Ҳуснуддинов Фазлуддин Зухруддин ўғли
магистр, Турин Политехника университети кичик илмий ходими
Аннотация. Глобаллашув муаммолари нафақат ҳаётнинг ижтимоий ёки сиёсий жиҳатларига
таъсир кўрсатади, балки ҳар қандай ишлаб чиқариш тизимлари учун катта муаммоларни келтириб чиқаради. Маҳсулотга бўлган талабнинг бир бирлигига ошиши ва буюртмачининг сифат талабларига мувофиқлиги ишончли ишлаб чиқариш назорат тизимини талаб этади. Маҳсулотлар сифати стандартини такомиллаштириш мавжуд бўлган сифат назорати ва назорат усулларидан фарқли улароқ такомиллашган усулларга ўтишга таъсир кўрсатади. Мақолада кўриб чиқилаётган муаммо Ўзбекистонда автомобилларни ишлаб чиқариш тизими билан узвий боғлиқ. Бироқ мазкур ус-лубиёт жаҳоннинг турли мамлакатларида саноатнинг турли тармоқлари ва технологияларида қўлланилиши мумкин. Мазкур тезисда замонавий саноатнинг иккита асосий талаблари – вақт ва си-фатга мос келиши учун саноат буюмларини мувофиқловчи-ўлчаш машиналарида ўлчашга ишончли ўтиш механизмларини ишлаб чиқишга асосий эътибор берилган.Мазкур тезисда замонавий саноат-нинг иккита асосий талаблари – вақт ва сифатга мос келиши учун саноат буюмларини мувофиқловчи-ўлчаш машиналарида ўлчашга ишончли ўтиш механизмларини ишлаб чиқишга асосий эътибор берилган.
Таянч т ушунчалар: мувофиқловчи-ўлчаш машиналари, автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизими, ROS, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, робототехника, лазерли сканер қилиш, ҳолатни таҳлил қилиш, энг қисқа йўл, механик детали, асбобнинг марказий нуқтаси, контактсиз мувофиқловчи-ўлчаш машинаси.