Мўминов Хасан Алиқулович
PhD, катта илмий ходим
Ризаева София Мамедовна
б.ф.д., профессор
Аннотация. Ушбу мақолада ғўзанинг A2 ва AD1 геномли амфидиплоид дурагайларининг
маҳсулдорлигини аниқлаш учун қилинган изланишлар натижаси қайд этилган. Маҳсулдорлик
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлилига асосланиб, жумладан, F1, F2, полигеномли дурагайларда
бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони ва кўсакдаги тўлиқ уруғлар тугилиши фоизи белгилари турлича
эканлиги аниқланди. Янги синтетик шаклнинг асосий қимматли хўжалик белгилари эртапишарлиги,
битта кўсакдаги пахта вазни белгиси (6-7 г), тола чиқими (40-42%), IV типга мансуб тола берадиган
бошқа навларга нисбатан юқори бўлиши натижасида пахта ҳосилини ёғин-сочинга қолдирмасдан
бир вақтда эрта йиғиштириб олиш имконияти яратилади. Ушбу шакл қурғоқчиликка, касаллик ва
зараркунандаларга чидамлилиги, юқори маҳсулдорлиги ва толасининг технологик кўрсаткичлари юқори
эканлиги билан ажралиб туради. Бу янги синтетик мураккаб дурагайлар интенсив ғўза турларининг янги
навларини яратиш учун бошланғич манба сифатида амалий селекцияда муҳим ҳисобланади.
Таянч тушунчалар: туркум, тур, кенжа тур, шакл, турлар ичидаги, турлараро дурагайлаш,
маҳсулдорлик, ўсимлик, кўсак.