Пайзуллаханов М.С. ва бошқ. ҚУЁШ САНДОНИДА СИНТЕЗ ҚИЛИНГАН, ОКСИДЛИ ТЕМИРБАРИЙЛИ МАТЕРИАЛ
ҚУЁШ САНДОНИДА СИНТЕЗ ҚИЛИНГАН, ОКСИДЛИ ТЕМИРБАРИЙЛИ МАТЕРИАЛ
ҚУЁШ САНДОНИДА СИНТЕЗ ҚИЛИНГАН, ОКСИДЛИ ТЕМИРБАРИЙЛИ МАТЕРИАЛ
Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Саидивалиханович
ф.-м.ф.н. лаборатория мудири;
Шерматов Жавоҳир Зафарович
кичик илмий ходим;
Ражаматов Отабек Тулаббоевич
кичик илмий ходим;
Нодирматов Эркин Зокирматович
кичик илмий ходим
ЎзР ФА «Физика-Қуёш» ИИЧБ Материалшунослик институти
Аннотация. Ишқорий ер металлари ферритлари асосидаги магнит материаллар юқори солиш-
тирма электрик қаршилик (104-107 Ом) ва юқори коэрцитив куч (500 кА/м) намоён этади. Бунда маг-нитланиш тўйинувчанлиги қиймати доменлар (кристаллитлар) ўлчамларига кучли боғлиқ. Шакллана-ётган материал микроструктураси ҳамда кристаллитлар ўлчамлари технологик шартларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун материал микроструктураси (кристаллитлар ўлчамлари)ни бошқариш орқали ма-териалнинг магнит хоссаларини бошқариш мумкин. Бу эса магнит материалларни эритмадан синтез қилиш жараёнларини тадқиқ этишнинг фундаментал ва амалий долзарблигини белгилайди. Ушбу ишнинг мақсади магнит материаллар – барий, стронций ва висмут ферритларини Катта қуёш печида эритиш орқали синтез қилиш жараёнларини ўрганишдан иборат. Ишда рентгеноструктуравий таҳлил, микро-скопия ҳамда материалларнинг физик параметрларини ўлчаш усуллари қўлланилди. Қуёш сандонида син-тез қилинган, феррит барий ўрганилган. Мақолада BaСО3+ Fe2O3 қоришмаси юқори мужассамланган қуёш нурлари (350Вт/см2) таъсирида, гексагонал феррит барий 4(Fe2O3)4(FeO)BaFeO3-X, кубик Ba3Fe2O6-X= 2(BaО)FeОВаFeO3-X ва тетрагонал BaOFeOBaFeO3-X модификацияси ҳосил бўлганлиги кўрсатилган. Технологик жараёнини модификациялаш орқали зарур хоссалар (солиштирма электр қаршилиги 1010 Ом·cм, зичлиги 5 г/см3, магнитодиэлектрик эффекти 4,1%) намоён этувчи магнит материаллар олиш мумкин. Бундай материаллар электрон схемаларда частота ва ток кучланиш амплитудаларини стабил-лаш учун қўлланиши мумкин.
Таянч тушунчалар. магнит материал, қуёш сандони, структура деффектлари, диэлектрик ўтказувчанлик.