Аннотация. Мақолада глауконитнинг баъзи хусусиятлари ва уларнинг қўлланиш соҳалари келтирилган. Кимёвий таркиби билан глауконит турғун қийматларга эга эмас. Денгиз қирғоқлари сатҳи ва минераллашиш жараёнлари шароитига қараб, таркибни ташкил этувчиларнинг қийматлари кенг доирада ўзгаради. Темир оксиди, кремний оксиди, алюминий оксиди, калий оксиди унинг асосий ташкил этувчилари саналади. Бундан ташқари, таркибида натрий оксиди, магний оксиди, фосфор оксиди, марганец оксиди кабилар мавжуд. Табиий фойдали қазилмалардан инсон ҳаётида қадимдан турли соҳаларда фойдаланиб келинган. Глауконитнинг намоён бўлиш даврида шаклланиш шартлари ва кон жиҳатлари келтирилган. Геологик даврлар давомида денгиз қирғоқлари ўзгариб турган ва глауконитли фойдали қазилмаларнинг рудалашишига шароит яратилган. Ноёб хусусиятларга эга маҳсулотлар олишга имкон берадиган алоҳида технологик жиҳатлари кўриб чиқилган. Глауконитни қайта ишлашда асосий технологик жараёнлар қуйидагилар: саралаш, майдалаш, тегирмондан ўтказиш, элаш, магнитли сеперация, ивитиш, флотация, буғлатиш, қиздириш ва бошқалар. Унинг пигмент, калий таркибли минерал агроруда, тозалаш воситаси, сорбент, сув юмшатгич, косметик шифобахш лой, экологик зарарланган тупроқлар рекультиватори, тупроқ учун микроэлементлар манбаи сифатидаги хусусиятлари таъкидлаб ўтилган.

Калит сўзлар: глауконит, селодонит, калий компоненти, кимёвий таркиби, глауконит қумтошлари, чўкинди жинслар, силикат гуруҳи, қўлланиши, ўзига хос хусусиятлари, ўғит, сорбент, ион алманишуви, тозалаш воситаси, пигмент, озуқа қўшимчаси.20.10.21_Якубов